Фарғона вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан соҳа ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда
Фарғона вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан соҳа ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратиш мақсадида, Аҳмад ал-Фарғоний номидаги вилоят кутубхона маркази ҳамда “Фарғона китоб олами” масъулияти чекланган жамияти билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган.
Ходимлар хизматдан бўш вақтларида ушбу кутубхоналарга бориб, ўзларига мақбул нашрларни бемалол топиб ўқимоқдалар. Бундан ташқари, арзонлаштирилган китоб ярмаркалари ўтказиш ҳам яхши анъанага айланди.
Куни кеча бир гуруҳ ёш ходимлар “Фарғона китоб олами” МЧЖ мажмуасига бориб, ўзлари қизиққан илмий, сиёсий, ҳуқуқий, бадиий ва тарбиявий аҳамиятга эга китобларни арзонлашрилган нархларда харид қилдилар.
Ёш ходимларнинг маънавий-сиёсий билимини бойитиш ва янги чиққан адабиётлар билан таништириш мақсадида ташкил этилаётган бундай ярмаркалар китобхон ходимлар сафини янада кенгайтирмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати