25 Октябр 2020 йил 3354

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ПОЛКОВНИК Д.Б.ТАШХОДЖАЕВНИНГ “25 ОКТЯБРЬ - ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ” КАСБ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

 

Фарғона вилояти Ички ишлар органлари ходимларини, азиз фахрийларимизни ҳамда юртимиз тинчлигини ҳимоя қилиб, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини "25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” касб байрами муносабати билан самимий табриклайман.

Давлатимиз раҳбарининг куни кеча соҳа ходимларига йўллаган байрам табригида - Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу – ички ишлар соҳаси, десак, айни ҳақиқат бўлади” дея, эътироф этганлиги бизга янада катта масъулият юклайди.
Айнан шу талаб асосида жамиятимизда “Қонун ва адолат – устувор”, “Жиноятга жазо муқаррар” деган муҳим принципларни таъминлаш, ички ишлар органларини том маънода инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоячисига айлантириш бўйича амалий ишларимизни қатъий интизом билан давом эттирамиз.

Ички ишлар органлари зиммасига қўйилган масъулиятли вазифаларни виждонан бажаришда ҳамда тизимда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда, жиноятчиликка қарши муросасиз курашишда кўплаб ходимларимиз қасамёдига содиқ қолиб, барча ҳамкасбларига ўрнак бўлмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги Президентимиз Фармонига асосан икки нафар фарғоналик ҳамкасбларимизнинг «Содиқ хизматлари учун» ҳамда «Шуҳрат» медаллари билан тақдирланганлиги, яна икки нафар рахбар ходимларимизга полковник махсус унвонининг берилиши, соҳа вакилларига кўрсатилаётган юксак эътиборнинг ифодаси деб биламан.

Ҳурматли ҳамкасблар!
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, узоқ умр, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга файзу-барака тилайман.
Масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

 

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи
полковник Д.Б.Ташходжаев

Text to speech