22 Апрел 2020 йил
934
Фарғона туманида ўғирликка тушган шахс қўлга тушди
Фарғона тумани. Мустақиллик шукронаси кўчасида яшовчи Ф.М. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, яшаш хонадонига номаълум шахс девор ошиш йўли билан кириб, ётоқхонасида бўлган 100 АҚШ доллари ва 500 000 сўм пулларини ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Т.А. содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати