Фарғона туманида ўғирлик жиноятини содир қилган шахс аниқланди
Фарғона тумани. 29 ноябрь куни Х.Х. ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс Шарқ ҳақиқати кўчасида жойлашган савдо дўконига эшик қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, жами нархи 2.100.000 сўмлик маиший техника буюмларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни С.С. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати