Фарғона тумани. 19 январь куни фуқаро Р.У. бошқарувидаги “Tiсo” русумли автомашинасини Саторобод-Хонқиз йўлида бошқариб кетаётиб, йўлни пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган И.С.ни уриб юбориши оқибатида, И.С. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: