14 Июл 2020 йил 659

Фарғона туманида "Spark” русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдани умрига зомин бўлди

Фарғона тумани. 12 июль куни фуқаро Б.Ф. бошқарувидаги “Spark” русумли автомашинасини Қақир кўчасида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотиб йўл четида турган пиёда вояга етмаган А.Қ.ни уриб юбориши оқибатида А.Қ. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг.Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин. 


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech