Фарғона туманида “оғуфуруш” қўлга олинди
Фарғона тумани. 16 январь куни ўтказилган тадбир давомида, фуқаро М.О. Мустақиллик шукронаси кўчасида қонунга хилоф равишда сақлаб келаётган оқ рангли целофан пакетга солинган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 12.000.000 сўм пуллар эвазига сотган вақтида, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати