27 Июл 2020 йил 362

Фарғона туманида “Nexia” ва “Tico” автомашиналари тўқнашиши оқибатида бир нафар ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмди

Фарғона тумани. 24 июль куни фуқаро Ш.Т. бошқарувидаги “Nexia” русумли  автомашинасини Вазиё МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб,  қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Б.Ж. бошқарувидаги “Tico” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир қилиши оқибатида “Tico” хайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech