19 Феврал 2021 йил 610

Фарғона туманида “Matiz” автомашина ҳайдовчиси ҳушёрликни йўқотиши оқибатида 1 ёшли қизи вафот этди

Фарғона тумани. 17 февраль куни фуқаро М.Д. “Matiz” русумли  автомашинасини Аввал-Водил йўлининг 15 км.да бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувни йўқотиб йўл четидаги терак дарахтига урилиши оқибатида, автомашинада бўлган ҳайдовчининг 1 ёшли қизи тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Бундан ташқари, автомашина ҳайдовчиси М.Д., йўловчилар ҳайдовчининг турмуш ўртоғи М.М. исмли аёл ва қайнисинглиси АЗ.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!

                 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech