9 Март 2021 йил 362

Фарғона туманида икки нафар талончи қўлга олинди

Фарғона тумани. 05 март куни қўшни Республика фуқароси М.Д. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни икки нафар номаълум шахслар бир гуруҳ бўлиб, Илғор МФЙ ҳудудида ёнида бўлган 390.000 сўм пули, нархи 650 АҚШ долларли “Iphone 11 pro” ва нархи 350 АҚШ доллари бўлган “Samsung note 10” русумли телефон аппаратларини очиқдан-очиқ тортиб олишиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Т.А. ва З.Ф.лар содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech