25 Сентябр 2020 йил
298
Фарғона туманида “Hyundai Porter” автомашина ҳайдовчиси вояга етмаган фуқарони умрига зомин бўлди
Фарғона тумани. 24 сентябрь куни фуқаро Қ.С. бошқарувидаги “Hyundai Porter” русумли автомашинасини Қўрғонтепа МФЙ ҳудудида бошкариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган вояга етмаган С.С.ни уриб юбориши оқибатида, тан жарохати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати