18 Сентябр 2020 йил 734

Фарғона туманида хонадонга ўғирликка тушган шахс аниқланиб қамоққа олинди

Фарғона тумани. 13 сентябрь куни Оқтом МФЙ ҳудудида яшовчи  фуқаро М.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда  11 сентябрь куни соат 08:00 дан 12 сентябрь куни соат 23:00 ларга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган 400 АҚШ доллар, 200.000 сўм миқдоридаги пуллари ва нархи 3.000.000 сўмлик аёллар тилла тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.И. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech