1 Июн 2020 йил 772

Фарғона туманида хонадондан “ИНЕКО” русумли перфораторни ўғирлаган шахс ушланди

Фарғона тумани. Ўрта шўра маҳалласи ҳудудида яшовчи фуқаро З.У. ИИБга мурожаат қилиб, унда 25 май куни яшаш хонадонига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ҳовлисидаги нархи 1.200.000 сўмлик 1 дона “ИНЕКО” русумли перфораторни ўғирлаб кетганини билдирган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни М.А. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: