Фарғона туманида “Damas” русумли автомашина салонидан аккумулятор ўғирлаган шахс ушланди
Фарғона тумани. 30 май куни Водил МФЙда яшовчи фуқаро А.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда 28 май куни номаълум шахс яшаш уйи олдида қаровсиз ҳолатда қолдирилган “Damas” русумли автомашинаси салонидан нархи 400.000 сўмлик аккумуляторини ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Д.Э содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Ҳурматли фуқаролар!
Ўз мулкингизни қаровсиз қолдирманг! Акс ҳолда юқоридаги ҳолатга тушиб қолишингиз мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати