2 Феврал 2021 йил 351

Фарғона туманида қандолат маҳсулотлари олмоқчи бўлган шахс 15.100.000 сўм пулларига алданди

 

Фарғона тумани. 27 январь куни фуқаро О.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 07 январь куни  номаълум аёл ишончига кириб, қандолат маҳсулотлари олиб келиб беришини айтиб, 15.100.000 сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Т.М. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech