Фарғона туманида 1943 клетка тухум сотиб олган аёл келишилган пулларни бермади
Фарғона тумани. 2021 йилнинг 26 февраль куни Д.Н. ИИБга мурожаат қилиб, 2020 йилнинг август ойида номаълум аёл ишончига кириб, сотмоқчи бўлган 1943 клетка тухумни 38.860.000 сўмга сотиб олишга келишади. Олдиндан 9.000.000 сўмини бериб, қолган 29.860.000 сўм пулларини икки ой муддат ичида беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган тухум маҳсулотларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни М.Д. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати