6 Октябр 2020 йил 576

Фарғона туманида бир бош қорамолни ўғирлаган шахс аниқланди

Фарғона тумани. 04 октябрь куни Т.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 29 сентябрь кунидан 30 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Сойбўйи МФЙ ҳудудида жойлашган  фермер хўжалигининг дала майдонида қаровсиз қолдирилган нархи 8.000.000 сўмлик бир бош қорамолини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Т. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech