8 Июл 2020 йил 318

Фарғона шаҳрида велосипед ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳри. 03 июль куни Янги Аср кўчасида яшовчи фуқаро А.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда 01 июль кунидан 02 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс панжарага темир сим билан қулфланган нархи 1.000.000 сўмлик “Bergamont” номли велосепедини қулфни бузиш йўли билан ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни С.Д. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Text to speech