16 Июл 2020 йил 482

Фарғона шаҳрида ўғирлик жиноятига қўл урган шахс қамоққа олинди

Фарғона шаҳри. 13 июль куни Қувасой кўчасида яшовчи Қ.Э. ИИБга мурожаат қилиб, унда 12 июль кунидан 13 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ошхонасида бўлган нархи 2.000.000 сўмлик “LG” русумли микро тўлқинли печ, 1 дона нархи 100.000 сўмлик кўрпа ва 1 дона нархи 50.000 сўмлик қозонни яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди  билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ш. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

    

Text to speech