Фарғона шаҳрида ўғирлик қилмоқчи бўлган шахсни ИИБ ходимлари жиноят устида қўлга олдилар
Фарғона шаҳри.14 июнь куни фуқаро Ю.В. Тарона кўчасидаги кўп қаватли уйда яшовчи З.Б.нинг яшаш хонадонини кириш йўлагида қаровсиз қолдирилган нархи 820.000 сўмлик 2 дона болалар аравачаси, 1 дона болалар самакати ва 1 дона болалар велосипедини қулфлаб қўйилган темир занжирли қулфини очиб, ўғирламоқчи бўлган вақтида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ю.Д.га нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қонунчиликка асосан юқоридаги жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати