4 Июн 2020 йил
645
Фарғона шаҳрида “Туникафон” корхонасида ўғирлик қилган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳри. 31 май куни О.Р. “Туникафон” корхонаси офисининг кириш эшиги қулфини ўзида бўлган калит билан очиб, у ерда бўлган Т.Х.га тегишли нархи 3.000.000 сўмлик “PHILIPS” русумли компьютер жамланмасини ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
.