28 Сентябр 2020 йил
384
Фарғона шаҳрида цистерна олмоқчи бўлган фуқаро 29.750 АҚШ долларига чув тушди
Фарғона шаҳри. 2019 йилнинг декабрь ойида А.А. таниши П.Н.нинг ишончига кириб, 29.750 АҚШ доллари эвазига 4 дона цистерна топиб беришини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати