Фарғона шаҳрида танишини номига кредит олиб, ўз вақтида тўламай, алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 2019 йилнинг 03 октябрь куни Қ.Э. таниши Ю.М. исмли аёлни ишончига кириб, шаҳарда жойлашган кредит савдо дўконидан номига нарҳи 5.190.000 сўмлик музлатгични олиб, белгиланган муддатда кредит тўловларини тўлаб боришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган музлатгични бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати