29 Апрел 2021 йил
362
Фарғона шаҳрида танишига автомашина эҳтиёт қисмлари олиб бераман деб алдаган шахс жавобгарликка тортилди
Фарғона шаҳри. 2020 йилнинг 24 март куни фуқаро С.Б Фарғона шаҳар ҳудудида таниши Ф.Б.нинг ишончига кириб, 41.850.000 сўм эвазига икки кун муддатда автомашина эҳтиёт қисмлари олиб келиб беришини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати