28 Апрел 2021 йил 335

Фарғона шаҳрида “Сobalt” автомашинасини алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

 

Фарғона шаҳри. 05 март куни Н.М. К.Ж.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “Сobalt” русумли автомашинасини 83.000.000 сўм пуллар эвазига сотиб олишга келишиб, олдиндан 300 АҚШ долларини бериб, қолган пулларни ўн беш кун муддатда беришини айтиб олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech