26 Август 2020 йил 381

Фарғона шаҳрида савдо дўкондан "Кулон" номли тилла занжирни ўғирлаган аёл қўлга тушди

Фарғона шаҳри. 22 август куни фуқаро Қ.З. ИИБга мурожаат қилиб,  унда шу куни номаълум шахс Мустақиллик кўчасида жойлашган савдо дўконидан нархи 1.500.000 сўм бўлган “Кулон” номли тилла занжирни яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Г. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech