Фарғона шаҳрида “Samsung А-10” русумли уяли телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 19 апрель куни О.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 19 март куни номаълум шахс ишончига кириб, нарҳи 2.500.000 сўм бўлган “Samsung А-10” русумли уяли телефон аппаратидан вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб бериш шарти билан олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан уяли телефон аппаратини қўлга киритганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ш.С. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати