28 Апрел 2021 йил
395
Фарғона шаҳрида “Paynet” шаҳобчаси ишчиси тушумларни алдов йўли билан қўлга киритди
Фарғона шаҳри. 2020 йилнинг ноябрь ойидан 2021 йилнинг 25 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида М.М. Ў.Д.га қарашли Марғилон кўчасида жойлашган “Paynet” шаҳобчасида ишлаб келиб, шаҳобча ҳисобидаги 553.958.100 сўм миқдордаги тушумларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати