1 Июл 2020 йил 412

Фарғона шаҳрида мисдан ясалган тақинчоқни тилла деб сотган фирибгар қўлга олинди

Фарғона шаҳри. 04 июнь куни фуқаро Ш.Т. ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 май куни номаълум шахс ўзидаги сариқ рангли мисдан тайёрланган аёллар занжирини кўрсатиб, ушбу занжир тилладан тайёрланганлигини айтиб алдаб, унинг 3.000.000 сўм пулларини қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида мазкур жиноятни М.А. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси фуқароларни тилла буюмлар сотиб олишда ҳушёр бўлишларини, бегона шахслардан тилла буюмлар сотиб олмасликларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

   

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech