19 Сентябр 2020 йил 430

Фарғона шаҳрида “Matiz” ҳайдовчиси бетон тўсиққа урилиши оқибатида вафот этди

 

Фарғона шаҳри.17 сентябрь куни фуқаро М.Б. бошқарувидаги “Matiz” русумли автомашинасини Йўлдош кўчасида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиқга урилиши оқибатида М.Б. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech