2 Декабр 2020 йил 367

Фарғона шаҳрида “киссавур” қамоққа олинди

 

Фарғона шаҳри. 27 ноябрь куни фуқаро Р.М. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Афросиёб МФЙ ҳудудида жойлашган автошоҳбекатда қўлида бўлган сумкасидан 4.800.000 сўм пулларини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИO ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Х.Т. содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech