20 Октябр 2020 йил 394

Фарғона шаҳрида фуқаро икки дона “Spark” олмоқчи бўлиб 12.000.АҚШ долларига алданди

 

Фарғона шаҳри. 2019 йилнинг ноябрь ойида фуқаро Ж.Д. таниши М.Ж.нинг ишончига кириб, 12.000.АҚШ доллари эвазига икки дона “Spark” русумли автомашина олиб беришини айтиб, 12.000.АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech