22 Июл 2020 йил 396

Фарғона шаҳрида ер майдони олиб бераман деб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри. 2017 йилнинг баҳор фаслида Яккатут кўчасида яшовчи Ш.С. таниши Х.Ш.нинг ишончига кириб, Жуйдам МФЙ ҳудудидан танишлари орқали 16.000 АҚШ доллари эвазига иморат қуриш учун ер майдони олиб беришини айтиб, ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech