25 Май 2021 йил
368
Фарғона шаҳрида “Equinox” русумли автомашина олиб бераман деб, фуқаронинг 19.800 АҚШ долларини олиб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 2020 йилнинг 03 декабрь куни С.Б. таниши Н.С.нинг ишончига кириб, 19.800 АҚШ доллари эввазига “Exunox” русумли автомашина олиб келиб беришни айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли қўлга киритган пулларни щз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати