30 Июн 2020 йил 335

Фарғона шаҳрида “COMFOPT” русумли велосипедни ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри. 23 июнь куни Нефтчилар кўчасида яшовчи М.Н. ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс ўғлига тегишли бўлган нархи 1.600.000 сўмлик “COMFOPT” русумли велосипедини яшаш хонадони кириш йўлагига қаровсиз ҳолатда қолдириб кетилганлигидан фойдаланиб, ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми  билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Д. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


   Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech