Фарғона шаҳрида авиакассадан пул ва “Wi-Fi” ускунасини ўғирлаган шахс аниқланди
Фарғона шаҳри. 25 февраль куни М.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда 24 февраль кунидан 25 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс ўзига тегишли Юксалиш кўчасида жойлашган авиакассага калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, авиакассадаги сейфдан 5.000.000 сўм пуллар, нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung” русумли уяли телефон аппарати ва нархи 180 АҚШ долларлик “Wi-Fi” ускунасини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро Т.Б. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати