Фарғона шаҳрида “Аист” номли велосипедини ўғирлатган фуқаро ички ишларга мурожаат қилди
Фарғона шаҳар. 25 январь куни фуқаро М.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Янги Замон кўчасида жойлашган ҳаммом олдида қаровсиз ҳолда турган ўзига тегишли нархи 1.000.000 сўмлик “Аист” номли велосипедини ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро Х.О. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати