18 Феврал 2021 йил 534

Фарғона шаҳрида аёлнинг уяли телефон аппарати ва пулларини тортиб олган шахс қўлга олинди

Фарғона шаҳри. 08 февраль куни З.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 31 январь куни номаълум шахс Бозорбоши кўчасида олдига келиб, хаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб нархи 1.000.000 сўмлик “МТС smart 4G” русумли уяли телефон аппарати ва 100.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро А.Н. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: