9 Июл 2021 йил 331

Фарғона шаҳрида аёлни алдаб 200 АҚШ долларини олган эркакка жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри. 21 июнь куни Янгиаср кўчасида яшовчи Х.М. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йил апрель ойида номаълум шахс ишончига кириб, арзон нарҳда газ плитаси олиб беришини айтиб, 200 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech