25 Январ 2021 йил 351

Фарғона шаҳрида 3.500.000 сўмлик парфюмерия маҳсулотларини сотиб олган аёл ваъдасида турмади

 

Фарғона шаҳри. 2021 йилнинг 13 январь куни Д.С. исмли аёл таниши А.Н. исмли аёлнинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган жами нархи 3.500.000 сўмлик парфюмерия маҳсулотларини сотиб олишга келишиб, пулларини бир неча кун ичида беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган парфюмерия маҳсулотларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech