13 Март 2021 йил 395

Фарғона шаҳрида 100 АҚШ долларини ноқонуний айирбошлаган шахс жавобгарликка тортилди

Фарғона шаҳри. 08 март куни шаҳар ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бозор боши кўчасида, 100 АҚШ долларини 1.045.000 сўмга айирбошлаётган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми  “а” банди (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech