31 Март 2022 йил 362

Фарғона вилоятида икки нафар қидирувдаги шахс қўлга олинди

 

29 март куни Фарғона вилояти ИИБ 2-Минтақавий ҳудуд ППХ батальони 1-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.Б.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Учкўприк тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.Д.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech