Фарғона шаҳрида телефон ва пул ўғирлаган шахс фош бўлди
Фарғона шаҳар.2021 йилнинг 16 октябрь куни П.О ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Университет кўчасида жойлашган баскетбол ўйингоҳи четида ўриндиқда қаровсиз қолдирган нархи 50 АҚШ долларлик эркаклар рукзаги ва уни ичида бўлган 350 АҚШ долларли бўлган “Айфон 6-С” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Н содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати