2 Май 2020 йил 382

Ёзёвонда “Ваз -2107” русумли автомашина велосипедчини уриб юборди

Ёзёвон тумани. 23 апрель куни С.Б бошқарувидаги “Ваз-2107” русумли автомашинасини Сойбўйи маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг четида ҳаракатланиб кетаётган велосипедчи М.И.ни уриб юбориши оқибатида М.И. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қолади.Унутманг, қоидаларга амал қилиш орқали ўзингиз ва бошқаларни соғлиғини сақлаган бўласиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech