14 Май 2021 йил 570

Ёзёвон туманида тақиқланган ўсимликларни парваришлаб келаётган аёл фош бўлди

Ёзёвон тумани. 12 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қўрғонча МФЙ ҳудудида яшовчи Навбаҳор кўчасида яшовчи М.М. исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида қўздан кечирилганида, томорқасида 130 туп “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech