Ёзёвон туманида “Nexia-3” автомашина салонидан “Samsung А10” русумли уяли телефон аппарати ва 300 АҚШ долларини ўғирлаган шахс аниқланди
Ёзёвон тумани. 02 октябрь куни А.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Гулистон МФЙ ҳудудида жойлашган бозорда эшиклари қулфланмаган ҳолатда қаровсиз қолдирилган “Nexia-3” русумли автомашинаси салонида бўлган нархи 1.400.000 сўмлик “Samsung А10” русумли уяли телефон аппарати уяли телефони ғилофи ичида бўлган 300 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Э. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати