Ёзёвон туманида мобил илова орқали пластик картадаги пулларни ечиб олган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Ёзёвон тумани. 19 апрель куни Қ.Ҳ. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 18 апрель куни номаълум шахс номига тегишли банк томонидан расмийлаштирилган пластик картаси ҳисобидан жабрланувчига сездирмасдан 3.091.100 сўм миқдоридаги пулларни яширин равишда ўғирлагани ҳақида билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.Р. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган,
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати