28 Январ 2021 йил 502

Ёзёвон туманида “Matiz” русумли автомашинадаги икки талончи қўлга олинди

Ёзёвон тумани. 24 январь куни фуқаро У.А.  ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни икки нафар номаълум шахслар бир гуруҳ бўлиб, “Matiz” русумли автомашинада Баҳор маҳалласи ҳудудида пиёда ҳаракатланиб кетаётган вақтида олдига келишиб, уяли телефон аппаратидан фойдаланиб қайтариб беришини айтиб, нархи 1.300.000 сўмлик “Samsung J6” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни фуқаро Х.Х. ва С.Х.лар  содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech