20 Октябр 2020 йил 381

Ёзёвон туманида бир бош қорамолни ўғирлаган шахс қамоққа олинди

 

Ёзёвон тумани. 10 октябрь куни фуқаро С.О. ИИБга мурожаат қилиб. унда 2020 йилнинг 21 сентябрь куни номаълум шахс Янги Обод МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалигининг ер майдонида қаровсиз қолдирилган нархи 10.000.000 сўмлик бир бош қорамолини яширин равишда талон-торож қилиб, ходиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмасии томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни О.Ш. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech