27 Май 2020 йил
408
Данғарада автоҳалокат оқибатида пиёда вафот этди
Данғара тумани. 22 май куни Қ.М. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини Ҳўжа қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган А.Г.ни уриб юбориши оқибатида А.Г. шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати